Uzbekistan Cycling Federation

 

            

                                     

 

 

Ўзбекистон триатлон ва велосипед спорти федерациялари ўзаро ҳамкорлик меморандумини имзолашди


29.10.2020

Бугун МОҚ биносида Ўзбекистон триатлон федерацияси ва Ўзбекистон велосипед спорти федерацияси ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзолади. Тадбирда Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон триатлон федерацияси, Ўзбекистон велосипед спорти федерацияси ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди. Меморандумни триатлон федерацияси бош котиби Елена Кун ва велосипед спорти федерацияси бош котиби Козим Ўринбойхўжаев имзоладилар.

Таъкидлаш жоизки, ушбу меморандумни имзолашдан асосий мақсад ҳар икки спорт турида селекция ишларини кучайтириш, иқтидорли ёшларни терма жамоага саралаш ва жалб қилиш, ўзаро манфаатли ривожлантириш бўйича йўл харитасини биргаликда тайёрлаш, қўшма машғулот базасини яратиш масаласини кўриб чиқиш, тематик халқаро семинарлар, симпозиумлар, конференциялар, кўргазмалар ўтказиш, қўшма ўқув-машғулот йиғинларини ташкил этишдир.

Тадбир давомида Елена Кун сўзга чиқди ва ҳамкорлик тўғрисида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Аввало, самимий қабул учун сизга миннатдорчилик билдирмоқчиман. Бу биз учун иккинчи ҳамкорлик меморандуми. Илгари биз Ўзбекистон енгил атлетика федерацияси билан ҳамкорлик шартномасини имзолаган эдик. Биз бир вақтнинг ўзида иккала спорт турини оммалаштиришга, селекция ишларини кучайтиришга ҳаракат қиламиз”, – деди Елена Кун.

Шундан сўнг Козим Ўринбойхўжаевга сўз берилди.

«Меморандум имзоланишидан олдин ҳам биз триатлон федерацияси билан ҳамкорликда ишлаш режаларини муҳокама қилганмиз. Велосипед спорти федерацияси 1992 йилда ташкил этилган ва бизнинг мутахассисларимиз катта тажрибага эга. Биз триатлонни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёрмиз. Ўйлайманки, бу самарали иш бўлади”, – деди Козим Ўринбойхўжав.

Билдирилган фикрлардан кейин ҳар икки томон ҳамкорлик тўғрисидаги меморандумни имзоладилар. Шундан сўнг оммавий ахборот воситалари вакиллари икки ташкилотнинг келгуси режалари тўғрисида ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олишди.



< Вернуться к списку новостей









Uzbekistan Cycling Federation

Наш адрес:
100 035, Ташкент,Чиланзарский район, проспект Бунедкор 47

Tel/Fax:
(+998 71) 231-27-06, (+998 71) 231-27-05


Присоединяйтесь к нам:

FACEBOOK
TWITTER
INSTAGRAM
    О ФЕДЕРАЦИИ
- О федерации
- Задачи и Цели
- Руководство
- Региональные Федерации
- Партнёры

ТРЕК / ШОССЕ
- Сборная
- Календарь
- Результаты соревнований
- Континентальный велоспортивный клуб "Tashkent"

НОВОСТИ


Яндекс.Метрика
  ВЕЛОСПОРТ ДЛЯ ВСЕХ
- Советы для начинающих
- Обучающее видео
- Спортивные школы

ОФИЦИАЛЬНЫЕ ДОКУМЕНТЫ
- Положения и Постановления
- Антидопинг
- Правила велоспорта

ГАЛЕРЕЯ
- Фото
- Видео

КОНТАКТЫ




© 2013 — 2020. UZBEKISTAN CYCLING FEDERATION. Все права защищены.