Uzbekistan Cycling Federation

 

            

                                     

 

 

Муроджон Холмуродов: "Бу ҳам Токио Олимпиадасига тайёргарликнинг бир қисми"


29.10.2020

Хабарингиз бор, куни кеча Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида велошоссе бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди. Кутилганидек, унда катталар ўртасида Токио-2020 лицензиати, тажрибали Муроджон Холмуродов ўзи иштирок этган барча йўналишларда ғалаба қозонди. Эътиборингизга етакчи спортчи билан билан мусобақа таассуротлари ва олдиндаги режалар ҳақида ташкил қилган кичик суҳбатимизни ҳавола қиламиз:

–       Мусобақа таассуротлари билан ўртоқлашсангиз.

–       Мусобақа жуда қийин бўлди. 135 километрлик йўлни босиб ўтдик. Айниқса, охирги 20 километр тик кўтарилиш остида бўлгани учун кўпчиликдан катта куч талаб қилди. Кўрганингиздек, пойгалар ўзгача шиддатли ва муросасиз ўтди. Барча қўлидан келганча ҳаракат қилди.

–       Сўнгги бор қачон бунчалик катта масофадаги пойгада иштирок этган эдингиз?

–       Февраль ойининг охирларида Туркияда ўқув-машғулот йиғинида бўлганимизда бунчалик катта мусобақада куч синашган эдик. Барчамиз пойгаларни соғинганимиз аниқ. Энди яна шу каби мусобақалар орқали аввалги спорт формамизни қайтариб оламиз.

–       Фақат Токио Олимпиадасини ўйлаб олиб бориладиган тайёргарлик қачондан бошланади?

–       Ўзи аслида бу ҳам Токио Олимпиадасига тайёргарликнинг бир қисми. Фақат уни ўйлаб олиб бориладиган йиғин эса келаси йил баҳордан бошланади.



< Вернуться к списку новостей









Uzbekistan Cycling Federation

Наш адрес:
100 035, Ташкент,Чиланзарский район, проспект Бунедкор 47

Tel/Fax:
(+998 71) 231-27-06, (+998 71) 231-27-05


Присоединяйтесь к нам:

FACEBOOK
TWITTER
INSTAGRAM
    О ФЕДЕРАЦИИ
- О федерации
- Задачи и Цели
- Руководство
- Региональные Федерации
- Партнёры

ТРЕК / ШОССЕ
- Сборная
- Календарь
- Результаты соревнований
- Континентальный велоспортивный клуб "Tashkent"

НОВОСТИ


Яндекс.Метрика
  ВЕЛОСПОРТ ДЛЯ ВСЕХ
- Советы для начинающих
- Обучающее видео
- Спортивные школы

ОФИЦИАЛЬНЫЕ ДОКУМЕНТЫ
- Положения и Постановления
- Антидопинг
- Правила велоспорта

ГАЛЕРЕЯ
- Фото
- Видео

КОНТАКТЫ




© 2013 — 2020. UZBEKISTAN CYCLING FEDERATION. Все права защищены.