Uzbekistan Cycling Federation

 

            

                                     

 

 

Жисмоний тарбия ва спорт вазири ВМХ трассасининг қурилиши билан яқиндан танишди


12.01.2021

Жисмоний тарбия ва спорт вазири Дилмурод Набиев Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармоннинг ижросини таъминлаш ҳамда Жиззах вилоятида спорт соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг бориши, янгидан қурилган ва лойиҳалаштирилган спорт иншоотларида ишлар қандай кетаётгани билан яқиндан танишиш мақсадида Жиззах вилоятида бўлди. Дилмурод Набиев ушбу ташриф давомида Жиззах шаҳрида барпо этилаётган юртимиздаги ВМХ трассасининг қурилиши билан яқиндан танишди. Ташрифда Ўзбекистон велосипед спорти федерацияси бош котиби Козим Ўринбойхўжаев бошчилигидаги федерация мутасаддилари ҳам иштирок этишди.


Ҳозирда Халқаро велосипедчилар иттифоқининг мазкур йўналиш бўйича экспертлари бошчилигида қурилиш ишлари олиб борилмоқда. Таъкидлаш жоиз, март ойида тўла фойдаланишга топширилиши кутилаётган объект Марказий Осиёда ягона ВМХ трассаси бўлади. Дилмурод Набиев ташриф давомида трасса қурилиши битгач ушбу йўналишни юртимизда янада оммалаштириш ва йирик мусобақаларни ўтказиш каби йўналишларда қўшимча тавсиялар бериб ўтди.



< Вернуться к списку новостей









Uzbekistan Cycling Federation

Наш адрес:
100 035, Ташкент,Чиланзарский район, проспект Бунедкор 47

Tel/Fax:
(+998 71) 231-27-06, (+998 71) 231-27-05


Присоединяйтесь к нам:

FACEBOOK
TWITTER
INSTAGRAM
    О ФЕДЕРАЦИИ
- О федерации
- Задачи и Цели
- Руководство
- Региональные Федерации
- Партнёры

ТРЕК / ШОССЕ
- Сборная
- Календарь
- Результаты соревнований
- Континентальный велоспортивный клуб "Tashkent"

НОВОСТИ


Яндекс.Метрика
  ВЕЛОСПОРТ ДЛЯ ВСЕХ
- Советы для начинающих
- Обучающее видео
- Спортивные школы

ОФИЦИАЛЬНЫЕ ДОКУМЕНТЫ
- Положения и Постановления
- Антидопинг
- Правила велоспорта

ГАЛЕРЕЯ
- Фото
- Видео

КОНТАКТЫ




© 2013 — 2021. UZBEKISTAN CYCLING FEDERATION. Все права защищены.