Бугун Қатар пойтахтида ўтказилаётган дзюдо бўйича “Мастерс” мусобақаси ўз якунига етади. Ушбу кун дастурида оғир вазнли полвонлар медаллар учун кураш олиб боришади.
Баҳслар давомида 2020 йил мамлакатимизнинг Энг яхши спортчиси номини қўлга киритган Давлат Бобонов (-90 кг), Муҳаммадкарим Хуррамов (-100 кг) ҳамда Бекмурод Олтибоевнинг (+100 кг) иштирокига гувоҳ бўламиз. Вакилларимиз мусобақани қуйидаги рақибларига қарши бошлашади:
-90 кг: Давлат Бобонов – Хатам Абдулқаҳҳор (Миср)
-100 кг: Муҳаммадкарим Хуррамов – Кайхан Ўзчичек-Такаги (Австралия)
+100 кг: Бекмурод Олтибоев – Левани Матиашвили (Грузия)
Эслатиб ўтамиз, кечаги беллашувларда -73 кг вазн тоифасида Ҳикматиллоҳ Тўраев бронза медалига сазовор бўлган эди.
< Вернуться к списку новостей |
© 2013 — 2021. UZBEKISTAN CYCLING FEDERATION. Все права защищены. |