Uzbekistan Cycling Federation

 

            

                                     

 

 

Маррада шўнғиш


13.01.2021

Олимпия ўйинларида энг асосийси, албатта медаллар ва ёрқин ғалабалардир. Спортчилар бунинг учун баъзида ажабтовур усулларни қўллашади.

Жумладан, 2016 йил Рио-де-Жанейрода 400 метрга югуришнинг финалида Багам ороллари вакиласи Шона Миллер маррага боши билан отилди ва шунинг ҳисобига якунда америкалик жаҳон чемпиони Элиссон Феликсни сониядан ҳам кам лаҳзада ортда қолдирди.

Ана шундай шўнғиш багамалик Шона Миллернинг пешанаси ва бир неча жойи шилишига олиб келди. Асосийси бу кичик жароҳатлар унга Олимпия ўйинларининг олтин медалини туҳфа қилди. Кейинчалик чемпион бу шўнғишни тасодифан бўлди деб эслайди.

Бразилиялик Виктор де Оливейра ҳам ўз ватанидаги Олимпиада худди шундай усулни қўллаб, 110 метрга тўсиқлар оша югуришда ярим финалга чиқа олди. У ана шу усулни илгари ҳам қўллаб келган экан. “Хитойда шу сабабли қовурғамни синдирганман. Менга бундай қилма дейишарди, аммо бу юрак амридир”, – дейди бразилиялик спортчи.



< Вернуться к списку новостей









Uzbekistan Cycling Federation

Наш адрес:
100 035, Ташкент,Чиланзарский район, проспект Бунедкор 47

Tel/Fax:
(+998 71) 231-27-06, (+998 71) 231-27-05


Присоединяйтесь к нам:

FACEBOOK
TWITTER
INSTAGRAM
    О ФЕДЕРАЦИИ
- О федерации
- Задачи и Цели
- Руководство
- Региональные Федерации
- Партнёры

ТРЕК / ШОССЕ
- Сборная
- Календарь
- Результаты соревнований
- Континентальный велоспортивный клуб "Tashkent"

НОВОСТИ


Яндекс.Метрика
  ВЕЛОСПОРТ ДЛЯ ВСЕХ
- Советы для начинающих
- Обучающее видео
- Спортивные школы

ОФИЦИАЛЬНЫЕ ДОКУМЕНТЫ
- Положения и Постановления
- Антидопинг
- Правила велоспорта

ГАЛЕРЕЯ
- Фото
- Видео

КОНТАКТЫ




© 2013 — 2021. UZBEKISTAN CYCLING FEDERATION. Все права защищены.