Бугун 14 январь – Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 29 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни. Она Ватанимиз хавфсизлиги, сарҳадларимиз дахлсизлигини ҳимоя қилиш, тинч ва хотиржам ҳаётимизни асраб-авайлаш ҳар бир йигит учун юксак шон-шарафдир.
Жонажон Ўзбекистонимиз номини дунёга танитишда ҳарбий спортчиларимиз ҳам ўзларининг салмоқли ҳиссаларини қўшиб келишмоқда. Фурсатдан фойдаланиб, Ўзбекистон велосипед спорти федерацияси бугунги байрам билан шарафли бурчларини адо этиб келаётган ўғлонларимиз – Ватан ҳимоячиларини самимий муборакбод этиб, уларнинг хизмат вазифаларини бажаришларида куч-қудрат ва зафарлар тилайди!
< Вернуться к списку новостей |
© 2013 — 2021. UZBEKISTAN CYCLING FEDERATION. Все права защищены. |