Uzbekistan Cycling Federation

 

            

                                     

 

 

"Manavgat Side Junior" турнирида Самандар Султанов ҳам совриндор бўлди


19.02.2021

Туркияда ўтказилган велосипед спорти бўйича “Manavgat Side Junior” турнири миллий терма жамоамиз ўсмирлар таркиби учун муваффақиятли бўлди. Велосипед спорт турида Европа ва Осиёнинг кўзга кўринган давлатлари жамоалари қатнашган мазкур мусобақада қизлар таркиби бўйича ҳамюртимиз Мисюрина Маргарита 2-поғонани забт этган бўлса, ўғил болалар таркиби бўйича баҳсларда ёш велоспортчимиз Самандар Султанов белгиланган 101 км масофани 02:24:01 вақтда босиб ўтиб, 3-ўринни эгаллади.

Турнирда иштирок этган миллий терма жамоамизнинг қолган аъзолари: Камронмирзо Мирзарахимов, Владислав Троман, Давиржон Абдурахмонов, Антон Фомовский, Абдухамид Туйчиев ҳам ижобий натижаларни қайд этди.

Эслатиб ўтамиз, миллий терма жамоамиз айни пайтда Туркиянинг Аланья шаҳрида бўлиб турибди ва профессионал жамоалар билан биргаликда ўқув-машғулот йиғинларини ўтказмоқда.



< Вернуться к списку новостей









Uzbekistan Cycling Federation

Наш адрес:
100 035, Ташкент,Чиланзарский район, проспект Бунедкор 47

Tel/Fax:
(+998 71) 231-27-06, (+998 71) 231-27-05


Присоединяйтесь к нам:

FACEBOOK
TWITTER
INSTAGRAM
    О ФЕДЕРАЦИИ
- О федерации
- Задачи и Цели
- Руководство
- Региональные Федерации
- Партнёры

ТРЕК / ШОССЕ
- Сборная
- Календарь
- Результаты соревнований
- Континентальный велоспортивный клуб "Tashkent"

НОВОСТИ


Яндекс.Метрика
  ВЕЛОСПОРТ ДЛЯ ВСЕХ
- Советы для начинающих
- Обучающее видео
- Спортивные школы

ОФИЦИАЛЬНЫЕ ДОКУМЕНТЫ
- Положения и Постановления
- Антидопинг
- Правила велоспорта

ГАЛЕРЕЯ
- Фото
- Видео

КОНТАКТЫ




© 2013 — 2021. UZBEKISTAN CYCLING FEDERATION. Все права защищены.