Uzbekistan Cycling Federation

 

            

                                     

 

 

Спортчиларимизни олдинда йирик комплекс мусобақалар кутмоқда


21.02.2021

 

Спортчиларимизни олдинда йирик комплекс мусобақалар кутмоқда

МОҚ томонидан Олимпия спорт турлари бўйича федерация ва ассоциацияларнинг мутасадди раҳбарлари иштирокида ўтказилган йиғилишда  спортчиларимизни олдинда кутиб турган йирик комплекс мусобақалар Токио-2020 ҳамда Париж-2024 Олимпия ўйинлари, Ханчжоу-2022 Осиё ўйинларига олиб борилаётган тайёргарлик ишлари муҳокама қилинди. Иш давомида учраётган бошқа ташкилий масалалар ўрганилди.

Шунингдек, ZOOM платформаси орқали бўлиб ўтган онлайн йиғилишда мутасаддиларнинг  спортчилар учун маҳаллий фармакологик препаратларни ишлаб чиқариш дастурлари, тиббиёт маркази фаолиятини янада модернизация қилиш бўйича ҳисоботи эшитилди. Терма жамоа спортчиларининг тайёргарлик жараёни учун янги замонавий спорт ускуналари, тренажёр ва бошқа анжомлар, рақамли IT-техналогиялар ва дастурларни харид қилиш бўйича таклифлар билдирилди.

Йиғилишда Тошкент-2025 ёшлар Осиё ўйинларига ҳам тайёргарликни унутмаслик лозимлиги таъкидланди. Ҳар бир спорт турида ўзига хос экипировкалар тайёрлаш ва бунинг учун дизайнерлар билан ўқув-семинарлари ташкил қилиш, фармакологик йўналишда Фанлар Академияси билан ҳамкорликда ишлаш, селекция сиёсатига янада катта эътибор бериш борасида топшириқлар берилди.



< Вернуться к списку новостей









Uzbekistan Cycling Federation

Наш адрес:
100 035, Ташкент,Чиланзарский район, проспект Бунедкор 47

Tel/Fax:
(+998 71) 231-27-06, (+998 71) 231-27-05


Присоединяйтесь к нам:

FACEBOOK
TWITTER
INSTAGRAM
    О ФЕДЕРАЦИИ
- О федерации
- Задачи и Цели
- Руководство
- Региональные Федерации
- Партнёры

ТРЕК / ШОССЕ
- Сборная
- Календарь
- Результаты соревнований
- Континентальный велоспортивный клуб "Tashkent"

НОВОСТИ


Яндекс.Метрика
  ВЕЛОСПОРТ ДЛЯ ВСЕХ
- Советы для начинающих
- Обучающее видео
- Спортивные школы

ОФИЦИАЛЬНЫЕ ДОКУМЕНТЫ
- Положения и Постановления
- Антидопинг
- Правила велоспорта

ГАЛЕРЕЯ
- Фото
- Видео

КОНТАКТЫ




© 2013 — 2021. UZBEKISTAN CYCLING FEDERATION. Все права защищены.