Uzbekistan Cycling Federation

 

            

                                     

 

 

Миллий терма жамоамиздан хушхабар


22.02.2021

 Янина Кускова – совриндор

Туркияда аёллар ўртасида велосипед спорти бўйича “GRAND PRIX VELO ALANYA” номли мусобақа ўтказилди. Айни кунларда ушбу давлатда ўқув-машғулот йиғинини ўтказаётган миллий терма жамоамиз ҳам мазкур турнирда иштирок  этиб, юқори натижаларни қайд этди. Хусусан, спортчимиз Янина Кускова Европа ва Осиёнинг кўзга кўринган давлатларидан юз нафарга яқин маҳоратли спортчиларни ортда қолдириб, марра чизиғига  иккинчи бўлиб етиб келди. Ҳамюртимиз белгиланган 67,6 км масофани 2:24:11 вақтда босиб ўтди. 

Таъкидлаш жоизки, ўтган ҳафта спортчиларимиз учун муваффақиятларга бой бўлди. 18 февраль куни ўсмирлар ўртасида ўтказилган “Manavgat Side Junior” турнирида Мисюрина Маргарита иккинчи, ўғил болалар таркиби бўйича Самандар Султанов учинчи ўринни эгаллади. Мисюрина Маргарита 19 февраль кунги турнирда ҳам учинчи ўринни қўлга киритиб, ғалаба шоҳсупасига кўтарилди.



< Вернуться к списку новостей









Uzbekistan Cycling Federation

Наш адрес:
100 035, Ташкент,Чиланзарский район, проспект Бунедкор 47

Tel/Fax:
(+998 71) 231-27-06, (+998 71) 231-27-05


Присоединяйтесь к нам:

FACEBOOK
TWITTER
INSTAGRAM
    О ФЕДЕРАЦИИ
- О федерации
- Задачи и Цели
- Руководство
- Региональные Федерации
- Партнёры

ТРЕК / ШОССЕ
- Сборная
- Календарь
- Результаты соревнований
- Континентальный велоспортивный клуб "Tashkent"

НОВОСТИ


Яндекс.Метрика
  ВЕЛОСПОРТ ДЛЯ ВСЕХ
- Советы для начинающих
- Обучающее видео
- Спортивные школы

ОФИЦИАЛЬНЫЕ ДОКУМЕНТЫ
- Положения и Постановления
- Антидопинг
- Правила велоспорта

ГАЛЕРЕЯ
- Фото
- Видео

КОНТАКТЫ




© 2013 — 2021. UZBEKISTAN CYCLING FEDERATION. Все права защищены.