Uzbekistan Cycling Federation

 

            

                                     

 

 

Фарғоналик отахонлар: эндиги мақсадимиз – велосипедда Қирғизистоннинг Ўш вилоятига бориш


06.04.2021

Фарғона – Самарқанд – Фарғона йўналиши бўйлаб веломарафон ташкил этган 30 нафар отахонлар Фарғона шаҳрида тантанали кутиб олинди. 

Хабарингиз бор, фарғоналик нуроний отахонлар велосипедда Фарғона шаҳридан Самарқандгача бўлган масофани босиб ўтиш орқали аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этишни мақсад қилишган эди. Улар 31 март куни йўлга чиққан бўлиб, бугун мазкур марафон якунига етди.

«Само» спорт комплексида бўлиб ўтган кутиб олиш маросимида нуроний отахонларнинг спорт тарғиботидаги эзгу ишлари барчага ўрнак бўлиши кераклиги таъкидланди.

– Болалигимдан велосипед минишга қизиққаним учун доим у менинг ҳамроҳимга айланган, – дейди Марғилон шаҳрилик 69 ёшли Мухторжон ота Ғозиев. – Ҳаракатда бўлган инсон доим соғлом бўлади. Набираларимга ҳам спорт билан шуғулланишни уқтираман. Бундан олдин икки марта Тошкенга велесипедда бориб қайтганман. Бу сафар ўзимга ўхшаган шижоатли яқинларим билан биргаликда 600 километрлик масофани велосипедда босиб ўтдик. Самарқанддаги диққатга сазовор жойларни айланиб, буюк боболаримиздан қолган ёдгорликларни зиёрат қилиб қайтдик. Бундан кейинги мақсадимиз Қирғизистоннинг Ўш вилоятига боришдир.



< Вернуться к списку новостей









Uzbekistan Cycling Federation

Наш адрес:
100 035, Ташкент,Чиланзарский район, проспект Бунедкор 47

Tel/Fax:
(+998 71) 231-27-06, (+998 71) 231-27-05


Присоединяйтесь к нам:

FACEBOOK
TWITTER
INSTAGRAM
    О ФЕДЕРАЦИИ
- О федерации
- Задачи и Цели
- Руководство
- Региональные Федерации
- Партнёры

ТРЕК / ШОССЕ
- Сборная
- Календарь
- Результаты соревнований
- Континентальный велоспортивный клуб "Tashkent"

НОВОСТИ


Яндекс.Метрика
  ВЕЛОСПОРТ ДЛЯ ВСЕХ
- Советы для начинающих
- Обучающее видео
- Спортивные школы

ОФИЦИАЛЬНЫЕ ДОКУМЕНТЫ
- Положения и Постановления
- Антидопинг
- Правила велоспорта

ГАЛЕРЕЯ
- Фото
- Видео

КОНТАКТЫ




© 2013 — 2021. UZBEKISTAN CYCLING FEDERATION. Все права защищены.