Жиззах шаҳрида велоспортнинг шоссе йўналиши бўйича ҳаваскор спортчилар ўртасида “Вилоят ҳокими кубоги” ўтказилди. Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси ҳамда Ўзбекистон велосипед спорти федерацияси Жиззах вилоят бўлими ҳамкорлигида ташкил этилган мусобақада шаҳар ва туманлардан жами 150дан ортиқ иштирокчи қатнашди.
Мусобақа уч ёш тоифасида:14-17, 18-35 ва 36 ёшдан юқори бўлганлар ўртасида ўтказилди. Умумжамоа ҳисобида Жиззах шаҳри биринчи, Шароф Рашидов тумани иккинчи, Мирзачўл тумани учинчи ўринни қўлга киритди. Мусобака ғолиблари вилоят хокимлиги ҳамда Ўзбекистон велосипед спорти федерацияси Жиззах вилоят бўлимининг диплом, медал ва қимматбаҳо совғалари бн тақдирланди.
Ўсмир йигитлар:
1. Самандар Умиров (Шароф Рашидов тумани)
2. Муродбек Абралов (Зарбдор тумани)
3. Муҳриддин Сафаров (Ғаллаорол тумани)
Ўсмир қизлар:
1. Нозима Эгамбердиева (Шароф Рашидов тумани)
2. Сабрина Пўлатова (Жиззах шаҳри)
3. Мадина Абдусатторова (Пахтакор тумани)
18-35 ёшдаги уюшмаган йигитлар:
1. Алишер Убайдуллаев (Жиззах шаҳри)
2. Шохжаҳон Сайдамов (Жиззах шаҳри)
3. Азиз Камолов (Жиззах шаҳри)
18-35 ёшдаги уюшмаган қизлар:
1. Дилноза Акабоева (Мирзачўл тумани)
2. Рано Абдусаидова (Мирзачўл тумани)
3. Сарвиноз Босимова (Ғаллаорол тумани)
36 ёш ва ундан юқори бўлган эркаклар:
1. Ихтиёр Мухиддинов (Жиззах шаҳри)
2. Акмал Нишонов (Шароф Рашидов тумани)
3. Асрор Қўқонов (Мирзачўл туман)
36 ёш ва ундан юқори бўлган аёллар:
1. Шоира Бахромова (Жиззах шаҳри)
2. Гулноза Кенжаева (Дўстлик тумани)
3. Зулойҳо Улуғмуродова (Дўстлик тумани)
< Вернуться к списку новостей |
© 2013 — 2021. UZBEKISTAN CYCLING FEDERATION. Все права защищены. |