Uzbekistan Cycling Federation

 

            

                                     

 

 

Велоспортчиларни халқаро мусобақаларга тайёрлаш - долзарб масала


29.05.2021
Ўзбекистон велосипед спорти федерацияси томонидан Ханчжоу – 2022 ёзги Осиё ўйинларига ҳамда Париж -2024 Олимпия ўйинларига тайёргарлик юзасидан йиғилиш ўтказилди. Йиғилишда Ўзбекистон велосипед спорти федерацияси раиси Танзила Норбоева, Туризм ва спорт вазири Азиз Абдуҳакимов, Федерация вице-президенти Равшанхон Джураев иштирок этди.

Федерация бош котиби Козим Ўринбойхўжаев Ханчжоу – 2022 ёзги Осиё ўйинларига ҳамда Париж - 2024 Олимпия ўйинларига тайёргарлик юзасидан амалга оширилаётган ишлар хусусида маълумот берди.

Миллий терма жамоа аъзоларини мазкур халқаро мусобақаларга тайёрлаш учун таклиф этилган ва айни пайтда мамлакатимизда бўлиб турган Россия терма жамоасининг собиқ тренери, 2011 йилдан 2020 йилгача Американинг "Novo Nordisk" профессионал терма жамоаси мураббийи Глеб Гройсманнинг таклифлари тингланди.

Мутасаддилар велоспортчилар учун қулай шарт-шароитлар яратиш, мавжуд муаммоларни бартараф этиш ҳамда спортчиларга мотивация бўладиган дастур ва лойиҳаларни ишлаб чиқиш зарурлигини таъкидлади. Мусобақаларга тайёргарлик жараёнларида халқаро тажрибадан фойдаланиш лозимлиги айтилди.

Йиғилишда, шунингдек, 2024 Париж (Франция) шаҳрида бўлиб ўтадиган Олимпия ўйинларига қатнашиш имкониятини берувчи Квоталар (лицензиялар)ни сонини максимал даражада қўпроқ миқдорини қўлга киритиш учун ташкил этилган профессионал клубнинг презентацияси ўтказилди.


 

 


< Вернуться к списку новостей









Uzbekistan Cycling Federation

Наш адрес:
100 035, Ташкент,Чиланзарский район, проспект Бунедкор 47

Tel/Fax:
(+998 71) 231-27-06, (+998 71) 231-27-05


Присоединяйтесь к нам:

FACEBOOK
TWITTER
INSTAGRAM
    О ФЕДЕРАЦИИ
- О федерации
- Задачи и Цели
- Руководство
- Региональные Федерации
- Партнёры

ТРЕК / ШОССЕ
- Сборная
- Календарь
- Результаты соревнований
- Континентальный велоспортивный клуб "Tashkent"

НОВОСТИ


Яндекс.Метрика
  ВЕЛОСПОРТ ДЛЯ ВСЕХ
- Советы для начинающих
- Обучающее видео
- Спортивные школы

ОФИЦИАЛЬНЫЕ ДОКУМЕНТЫ
- Положения и Постановления
- Антидопинг
- Правила велоспорта

ГАЛЕРЕЯ
- Фото
- Видео

КОНТАКТЫ




© 2013 — 2021. UZBEKISTAN CYCLING FEDERATION. Все права защищены.