Uzbekistan Cycling Federation

 

            

                                     

 

 

"Мўйноққа мадад" веломарафони Бухородан Хоразмга йўл олди


31.05.2021

Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланган экологик хайрия веломарафонининг навбатдаги босқичига Бухоро вилояти мезбонлик қилди.

Жондор туманида веломарафон қатнашчилари учун тантанали тадбир бўлиб ўтди.Тадбирда Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов ва Ўзбекистон Экология партияси раиси Нарзулло Обломуродов сўзга чиқди.

Таъкидланишича, экологик веломарафонда жалб этилган хайрия ва ҳомийлик маблағлари Экологик партия ташаббуси билан Мўйноқ тумани «Али овул» қишлоғини обод қилиш, суғориш-ирригация тизимларини яхшилаш, тоза ичимлик суви тармоғини тортиш, иш ўринлари яратиш ва аҳолининг бошқа муаммоларини ҳал этиш бўйича чора-тадбирларни молиялаштиришга йўналтирилади. Тадбирда хайрия веломарафон иштирокчиларига 275 миллион сўмлик сертификат топширилди. Шундан сўнг марафонга старт берилди.

Веломарафонда профессионал спортчилар билан бирга ҳаваскорлар ҳам қатнашди. Иштирокчилар Жондор туманига кираверишдаги ҳалқадан ўз ҳаракатини давом эттирди. Пойи Калон мажмуасигача бўлган қарийб 20 километрлик масофани босиб ўтишди.

Пойи Калон мажмуасида тантанали тақдирлаш маросими ўтказилди. Унда веломарафонда фаол иштирок этган ҳаваскор ва профессионал велопойгачиларга ташкилотчилар томонидан қимматбаҳо совғалар берилди. Марафонни ташкил этишда яқиндан ёрдам берган ҳамкорларга ҳам махсус диплом ва совғалар топширилди. Ташкил этилган маданий тадбир эса иштирокчиларда катта таассурот қолдирди.

Экологик веломарафончилар Хоразм вилоятига кузатиб қўйилди.



< Вернуться к списку новостей









Uzbekistan Cycling Federation

Наш адрес:
100 035, Ташкент,Чиланзарский район, проспект Бунедкор 47

Tel/Fax:
(+998 71) 231-27-06, (+998 71) 231-27-05


Присоединяйтесь к нам:

FACEBOOK
TWITTER
INSTAGRAM
    О ФЕДЕРАЦИИ
- О федерации
- Задачи и Цели
- Руководство
- Региональные Федерации
- Партнёры

ТРЕК / ШОССЕ
- Сборная
- Календарь
- Результаты соревнований
- Континентальный велоспортивный клуб "Tashkent"

НОВОСТИ


Яндекс.Метрика
  ВЕЛОСПОРТ ДЛЯ ВСЕХ
- Советы для начинающих
- Обучающее видео
- Спортивные школы

ОФИЦИАЛЬНЫЕ ДОКУМЕНТЫ
- Положения и Постановления
- Антидопинг
- Правила велоспорта

ГАЛЕРЕЯ
- Фото
- Видео

КОНТАКТЫ




© 2013 — 2021. UZBEKISTAN CYCLING FEDERATION. Все права защищены.