Uzbekistan Cycling Federation

 

            

                                     

 

 

Мамлакатимизда илк маротаба боғча ёшидаги болалар ўртасида веломарафон ташкил этилди


01.06.2021

Пойтахтимиздаги Бобур номидаги эко-боғда мамлакатимизда илк маротаба боғча ёшидаги болалар ўртасида веломарафон ташкил этилди. Ўзбекистон велосипед спорти федерацияси ташаббуси билан Мактабгача таълим вазирлиги ҳамда ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ҳамкорлигида Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунига бағишлаб ўтказилган мазкур веломарафонда 65 нафар ўғил-қиз ўзаро беллашди.

Тадбир очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати раиси, Ўзбекистон Велосипед спорти федерацияси раиси Танзила Норбоева сўзга чиқиб, мамлакатимизда ёш авлод таълим-тарбияси ҳамда соғлом, етук инсонлар бўлиб етишиши учун муносиб шарт-шароитлар яратиб берилаётганини таъкидлади. Аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тағриб қилишда, фарзандларимизни кичиклигиданоқ спорт билан ошно қилиб улғайтиришда бу каби тадбирлар муҳим аҳамият касб этишини қайд этди.

Дарқаҳиқат, экология, болалар ва ёшларни спортга жалб қилиш, аҳоли ўртасида спортни оммалаштириш – Ҳукуматимизнинг диққат марказидаги масалалардандир.

Президентимизнинг 2020 йил 30 октябрдаги “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонида ҳам бир қатор, хусусан велосипед спорт турини ривожлантириш юзасидан муҳим вазифалар белгиланган.

– Мазкур вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Туризм ва спорт вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги ҳамда ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси билан ҳамкорликда мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчилари спорт билан шуғулланиши учун уларни замонавий беговеллар – болалар учун педалсиз велосипедлар билан таъминлаш, “Ўзбекистонда биринчи болалар веломарафони”ни ўтказиш бўйича меморандум имзоланган эди, – дейди Ўзбекистон велосипед спорти федерацияси бош котиби Козим Ўринбойхўжаев. – Меморандум доирасида 2021 йилдан бошлаб республикамизнинг барча ҳудудларидаги мактабгача таълим муассасаларини босқичма-босқич беговеллар билан таъминлаш кўзда тутилган.

Эсингизда бўлса, лойиҳа доирасида Тошкент шаҳридаги 13 та мактабгача таълим ташкилотига дастлабки 400 та беговел топширилган эди. Бугун мазкур Мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчилари ҳам веломарафонда иштирок этди. Юқорида келтирилган Меморандумга кўра, эндиликда боғча болалари ўртасида ҳам мунтазам веломарафонлар ташкил этилади.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси мураббийи Лейсан Хазиеванинг таъкидлашича, бола одатдаги велосипедга қараганда беговелда мувозанатни сақлашни осон ўзлаштиради, танасини бошқаришни ва ҳаракатларини тезликда мувофиқлаштиришни ўрганади. Шунингдек, беговел боланинг мушак-скелет тизимини мукаммал даражада ривожлантиради.

Ана шу жиҳатларни инобатга олган ҳолда мактабгача таълим ёшидаги болалар ўртасида “Келажакка яшил қадам” шиори остида ўтказилган мазкур веломарафон иштирокчилар қалбида узоқ вақт сақланиб қолади.

Тадбир сўнгида веломарафон иштирокчилари – болажонларга эсдалик медаллари, совғалар топширилди ҳамда улар учун кўнгилочар дастурлар ташкил этилди.



< Вернуться к списку новостей









Uzbekistan Cycling Federation

Наш адрес:
100 035, Ташкент,Чиланзарский район, проспект Бунедкор 47

Tel/Fax:
(+998 71) 231-27-06, (+998 71) 231-27-05


Присоединяйтесь к нам:

FACEBOOK
TWITTER
INSTAGRAM
    О ФЕДЕРАЦИИ
- О федерации
- Задачи и Цели
- Руководство
- Региональные Федерации
- Партнёры

ТРЕК / ШОССЕ
- Сборная
- Календарь
- Результаты соревнований
- Континентальный велоспортивный клуб "Tashkent"

НОВОСТИ


Яндекс.Метрика
  ВЕЛОСПОРТ ДЛЯ ВСЕХ
- Советы для начинающих
- Обучающее видео
- Спортивные школы

ОФИЦИАЛЬНЫЕ ДОКУМЕНТЫ
- Положения и Постановления
- Антидопинг
- Правила велоспорта

ГАЛЕРЕЯ
- Фото
- Видео

КОНТАКТЫ




© 2013 — 2021. UZBEKISTAN CYCLING FEDERATION. Все права защищены.