Uzbekistan Cycling Federation

 

            

                                     

 

 

Хорижлик мураббий ёш велоспортчиларимизнинг қобилиятига юқори баҳо берди


01.06.2021

Бугун Миллий олимпия қўмитасида велоспорт бўйича терма жамоамизга жалб этилиши кутилаётган хорижлик тажрибали мураббий Глеб Гройсман билан Ханчжоу-2022 Осиё ва Париж-2024 Олимпия ўйинларига тайёргарлик режалари муҳокама қилинди. Унда МОҚ раиси Рустам Шоабдураҳмонов ва унинг ўринбосари Шерзод Ташматов, Ўзбекистон велосипед спорти федерацияси бош котиби Козим Ўринбойхўжаев иштирок этди.                                  

Йиғилишда терма жамоамиз билан шартнома имзолаши кутилаётган хорижлик мутахассис Глеб Гройсман билан келгусидаги режалар атрофлича муҳокама қилинди. Глеб Гройсман терма жамоамизнинг бир ойлик йиғинини таҳлил қилиб, фикр-мулоҳазаларини билдирди. Хорижлик мутахассиснинг таъкидлашича, ёш велоспортчиларимиз юқори қобилиятга эга.

Таъкидлаш жоиз, бу борада терма жамоамиз вакилларидан тузиладиган профессионал клуб фаолияти катта аҳамиятга эга. Жамоа узлуксиз йиғин ва мусобақалар орқали мазкур комплекс мусобақаларга ҳозирлик кўради. Бу орқали Париж-2024 Олимпия ўйинларига йўлланмаларни янада кўпайтириш кўзланган.

Йиғилишда шунингдек, Ольга Забелинская ҳамда Муроджон Холмуродовни Токио-2020 Олимпия ўйинларига олиб бораётган тайёргарлик масалалари ҳам муҳокама қилинди. Ўз навбатида, МОҚ раҳбарияти Туризм ва спорт вазирлиги билан биргаликда федерацияларни, жумладан Ўзбекистон велосипед спорти федерациясини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёр эканини билдирди.



< Вернуться к списку новостей









Uzbekistan Cycling Federation

Наш адрес:
100 035, Ташкент,Чиланзарский район, проспект Бунедкор 47

Tel/Fax:
(+998 71) 231-27-06, (+998 71) 231-27-05


Присоединяйтесь к нам:

FACEBOOK
TWITTER
INSTAGRAM
    О ФЕДЕРАЦИИ
- О федерации
- Задачи и Цели
- Руководство
- Региональные Федерации
- Партнёры

ТРЕК / ШОССЕ
- Сборная
- Календарь
- Результаты соревнований
- Континентальный велоспортивный клуб "Tashkent"

НОВОСТИ


Яндекс.Метрика
  ВЕЛОСПОРТ ДЛЯ ВСЕХ
- Советы для начинающих
- Обучающее видео
- Спортивные школы

ОФИЦИАЛЬНЫЕ ДОКУМЕНТЫ
- Положения и Постановления
- Антидопинг
- Правила велоспорта

ГАЛЕРЕЯ
- Фото
- Видео

КОНТАКТЫ




© 2013 — 2021. UZBEKISTAN CYCLING FEDERATION. Все права защищены.