Uzbekistan Cycling Federation

 

            

                                     

 

 

Англиялик велосайёҳ Ўзбекистонда


02.06.2021

Хабарингиз бор, Президентимизнинг 2020 йил 30 октябрдаги “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига асосан аҳоли ўртасида оммавий спортни ривожлантириш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишда велоспорт мамлакатимиздаги олтита устувор спорт турларидан бири этиб белгиланган.

Велоспорт билан шуғулланишнинг инсон организми учун фойдали эканлиги ҳамда аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишда муҳим аҳамият касб этиши жаҳон тажрибасидан ҳам маълум. Шунингдек, велосипедда саёҳатга чиқишнинг ўзгача гашти борки, буни Англиялик велосайёҳ Гринфел-Шоу Люк Питер мисолида кўриш мумкин.

Биласизми, Гринфел-Шоу Люк Питер 24 ёшида жуда кам учрайдиган ва агрессив турдаги саратон касаллигига чалинди. Бу ташхис унинг ҳаётини остин-устун қилиб юборади. Люк англаб етдики, у касаликка чалинганини ўзгартира олмайди. Аммо қолган умрини ўзи истагандек ўтказиши мумкин. У бутун дунёни велосипедда кезишни хоҳлашини тушуниб етди.

Шундан сўнг Люк 2020 йил январ ойида ҳаётидаги энг муҳим саёҳатини бошлади – Бристол – Пекин йўналиши бўйича саёҳатга чиқди. Саёҳати мобайнида 15дан ортиқ мамлакатларни велосипедда кезган Люк саратонга чалинган инсонларга ёрдам бериш учун тузилган хайрия ташкилотларига пул жамғариш ишларига кўмаклашади. Ушбу касалликка чалинган ёшларга ҳаётининг қолган қисмини мазмунли ўтказиш ҳамда завқланиб яшаш кераклигини таъкидлаб келмоқда. Унинг ўзи эса бу борада ўрнак кўрсатмоқда.

Гринфел-Шоу Люк Питер айни пайтда Ўзбекистонда бўлиб турибди. Жорий йилнинг 26-27 май кунлари Нукус шаҳрида велосайёҳ тантанали равишда кутиб олинди ва турли хил учрашувлар ташкил этилди. Ёшлар билан бўлган мулоқотда у Ўзбекистонга келганидан ва янги дўстлар орттираётганидан жуда ҳам мамнунлигини билдирди.

Шундан сўнг Гринфел-Шоу Люк Питер Хива шаҳрига йўл олди ва бу ерда тарихий обидалар, қадимий қадамжоларга ташриф буюрмоқда. Аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилаётган ҳамда велотуризм ривожига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшаётган хорижлик велосайёҳ Бухоро, Самарқанд, Тошкент шаҳри бўйлаб саёҳатини давом эттиради.



< Вернуться к списку новостей









Uzbekistan Cycling Federation

Наш адрес:
100 035, Ташкент,Чиланзарский район, проспект Бунедкор 47

Tel/Fax:
(+998 71) 231-27-06, (+998 71) 231-27-05


Присоединяйтесь к нам:

FACEBOOK
TWITTER
INSTAGRAM
    О ФЕДЕРАЦИИ
- О федерации
- Задачи и Цели
- Руководство
- Региональные Федерации
- Партнёры

ТРЕК / ШОССЕ
- Сборная
- Календарь
- Результаты соревнований
- Континентальный велоспортивный клуб "Tashkent"

НОВОСТИ


Яндекс.Метрика
  ВЕЛОСПОРТ ДЛЯ ВСЕХ
- Советы для начинающих
- Обучающее видео
- Спортивные школы

ОФИЦИАЛЬНЫЕ ДОКУМЕНТЫ
- Положения и Постановления
- Антидопинг
- Правила велоспорта

ГАЛЕРЕЯ
- Фото
- Видео

КОНТАКТЫ




© 2013 — 2021. UZBEKISTAN CYCLING FEDERATION. Все права защищены.