Uzbekistan Cycling Federation

 

            

                                     

 

 

Мўйноққа мададкорлар Хоразмда


02.06.2021

Андижон вилоятининг Хонобод шаҳридан йўлга отланган «Мўйноққа мадад» экологик хайрия веломарафони иштирокчилари 1 июнь куни Хоразм вилоятига етиб келди.

Веломарафон иштирокчиларига вилоят чегарасида маҳаллий профессионал ва ҳаваскор велоспортчилар қўшилиб, Хивагача бирга етиб борди.

Уларни ёши йигирма беш асрга тенг кўҳна Хива шаҳридаги «Ичан қалъа» мажмуасининг «Ота дарвоза»си олди майдонида Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон велосипед спорти федерацияси, Ўзбекистон Экологик партияси ҳамда Хива шаҳрининг кенг жамоатчилик вакиллари тантанали кутиб олди.

Ташкил этилган матбуот анжуманида мазкур экологик хайрия веломарафонининг ўтказилишидан асосий мақсад, Оролбўйи ҳудудида яшаётган аҳолининг турмуш шароитларини яхшилашга кўмаклашиш, корхона ва ташкилотлар, тадбиркорлар ва фаол фуқароларнинг ихтиёрийлик асосида хайрия ва ҳомийлик маблағларини жалб этишдан иборат экани таъкидланди.

Бугун вилоят ҳокими Фарход Эрманов Урганч шаҳридаги Жалолиддин Мангуберди мажмуасида ўтказилган тадбирда хайрия веломарафони учун 200 миллион сўмлик сертификатни тантанали равишда топширди ва веломарафон иштирокчиларига оқ йўл тилади.

Мазкур марафон велоспортни оммалаштириш, ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш билан бирга Оролнинг қуриб қолган ҳудудида саксовул ва бошқа шўрга чидамли ўсимликлардан иборат бутазорлар барпо этилиши, ҳудудда яшаётган аҳолининг турмуш шароитларини яхшилашга кенг жамоатчилик эътиборини қаратишга хизмат қилади.



< Вернуться к списку новостей









Uzbekistan Cycling Federation

Наш адрес:
100 035, Ташкент,Чиланзарский район, проспект Бунедкор 47

Tel/Fax:
(+998 71) 231-27-06, (+998 71) 231-27-05


Присоединяйтесь к нам:

FACEBOOK
TWITTER
INSTAGRAM
    О ФЕДЕРАЦИИ
- О федерации
- Задачи и Цели
- Руководство
- Региональные Федерации
- Партнёры

ТРЕК / ШОССЕ
- Сборная
- Календарь
- Результаты соревнований
- Континентальный велоспортивный клуб "Tashkent"

НОВОСТИ


Яндекс.Метрика
  ВЕЛОСПОРТ ДЛЯ ВСЕХ
- Советы для начинающих
- Обучающее видео
- Спортивные школы

ОФИЦИАЛЬНЫЕ ДОКУМЕНТЫ
- Положения и Постановления
- Антидопинг
- Правила велоспорта

ГАЛЕРЕЯ
- Фото
- Видео

КОНТАКТЫ




© 2013 — 2021. UZBEKISTAN CYCLING FEDERATION. Все права защищены.