Uzbekistan Cycling Federation

 

            

                                     

 

 

Марафончилар финиш чизиғига етиб кел


04.06.2021

Андижондан йўлга чиққан велоспортчилар Мўйноқда белгиланган финиш чизиғига етиб келди.

Хабар берганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланган «Мўйноққа мадад» экологик ҳайрия веломарафони якуний босқичи иштирокчилари Қорақалпоғистонга келган. Бир гуруҳ фанатлар, талаба-ёшлар, журналист ва созандалар иштирокида тантанали кутиб олинди ва марафон расман якунланди.

-16 ёшдаман, ушбу марафон мен қатнашган энг катта спорт тадбири бўлди,- дейди марафон иштирокчиси Султонбек Аслонбоев. - Ўзим Нукус шаҳрида истиқомат қмламан.Марафонга 25 масй санасида Тошкент вилояти ҳудудидан қўшилдим. 10 кун давомида йўлда бўлдик. Бизни ҳар бир вилоятда кўтаринки кайфиятда кутиб олди. Ўн кун давомида менинг тажрибам ортиб борди. Бундан сўнг биз катта марраларни кўзласак, узоқ масофали спорт мусобақаларида иштирок этиш учун ўзимда куч топдим.

Ўзбекистон Велосипед спорти федерацияси ташаббуси билан қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда уюштирилган марафон жорий йилнинг 21 май санасида Андижон вилояти, Хонобод туманидан старт олган эди. Унда мамлакатимиз велоспортчилари фаол ишитрок этди.

Эслатиб ўтамиз, тадбир доирасида тўпланган ҳомийлик ва хайрия маблағлари Мўйноқ туманида амалга оширилаётган ишларга йўналтирилади.



< Вернуться к списку новостей









Uzbekistan Cycling Federation

Наш адрес:
100 035, Ташкент,Чиланзарский район, проспект Бунедкор 47

Tel/Fax:
(+998 71) 231-27-06, (+998 71) 231-27-05


Присоединяйтесь к нам:

FACEBOOK
TWITTER
INSTAGRAM
    О ФЕДЕРАЦИИ
- О федерации
- Задачи и Цели
- Руководство
- Региональные Федерации
- Партнёры

ТРЕК / ШОССЕ
- Сборная
- Календарь
- Результаты соревнований
- Континентальный велоспортивный клуб "Tashkent"

НОВОСТИ


Яндекс.Метрика
  ВЕЛОСПОРТ ДЛЯ ВСЕХ
- Советы для начинающих
- Обучающее видео
- Спортивные школы

ОФИЦИАЛЬНЫЕ ДОКУМЕНТЫ
- Положения и Постановления
- Антидопинг
- Правила велоспорта

ГАЛЕРЕЯ
- Фото
- Видео

КОНТАКТЫ




© 2013 — 2021. UZBEKISTAN CYCLING FEDERATION. Все права защищены.