Uzbekistan Cycling Federation

 

            

                                     

 

 

Тошкент шаҳрида пуллик велосипед транспорт воситаси қатнови йўлга қўйилади


10.06.2021

Бу ҳақда Миллий матбуот марказида “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ томонидан ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди.           

Таъкидланишича, Тошкент шаҳрида велосипед транспорт воситасини оммалаштиришдан асосий мақсад экологияга етказилаётган зарарларни минималлаштириш, аҳолини соғлом турмуш тарзига ўргатишдан иборатдир.

Президентимизнинг 2020 йил 30 октябрдаги  “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 29 декабрдаги “Автотранспорт воситаларини ёллаш ва ижарага бериш фаолиятини қўллаб-қувватлаш, электромобиллар ва мототранспортлардан фойдаланиш, шунингдек, велосипед орқали мамлакат бўйлаб ҳаракатланишни ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ аҳолининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш, жисмоний фаоллигини ошириши мақсадида қисқа муддатли велосипедни ижарага бериш тизимини Тошкент шаҳрида татбиқ этиш белгиланган.                                                                                  

– Лойиҳанинг биринчи босқичида Тошкент шаҳрининг Амир Темур ва Аҳмад Дониш кўчаларида пилот лойиҳа сифатида велосипеддан унумли фойдаланиш масадида “bike sharing” тизими – 4 та велосипед станцияларини жорий этилади, – дейди “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ лойиҳалар,  ташқи алоқа ва инвестицияларни бошқариш бўлими бошлиғи Шаҳбоз Ғафуров. – Мазкур 4 та велосипед станцияларида жами 40 та велосипед транспорт воситаси қатнови йўлга қўйилади.

Нима учун айнан Амир Темур ва Аҳмад Дониш кўчалари танлаб олинди?

Шаҳбоз Ғафуровнинг таъкидлашича, айнан шу йўлларда велосипед транспорт воситаси қатнови учун махсус йўлакчалар ажратилган. Ҳар бир станцияларда 10 тадан велосипед транспорт воситаларини жойлаштириш кўзда тутилган.

Бир кишининг велосипеддан 30 дақиқа фойдаланиши бир ярим минг сўм этиб белгилаш таклиф этилмоқда. Лойиҳага мувофиқ, Тошкент шарҳининг марказий кўчаларида 660 километр масофа қамраб олинади, жами 18 йўналиш ташкил этилади. Мазкур велосипедлардан эркаклар ҳам, аёллар ҳам фойдаланиши мумкин бўлади. Аёлларнинг рўзғор хизматларини амалга ошириши учун велосипедларга махсус саватчалар ўрнатилган бўлади.

Дарвоқе, велосипедга қаерда фойдаланаётганингизни кўрсатиб турувчи функция ҳам ўрнатилади.

 



< Вернуться к списку новостей









Uzbekistan Cycling Federation

Наш адрес:
100 035, Ташкент,Чиланзарский район, проспект Бунедкор 47

Tel/Fax:
(+998 71) 231-27-06, (+998 71) 231-27-05


Присоединяйтесь к нам:

FACEBOOK
TWITTER
INSTAGRAM
    О ФЕДЕРАЦИИ
- О федерации
- Задачи и Цели
- Руководство
- Региональные Федерации
- Партнёры

ТРЕК / ШОССЕ
- Сборная
- Календарь
- Результаты соревнований
- Континентальный велоспортивный клуб "Tashkent"

НОВОСТИ


Яндекс.Метрика
  ВЕЛОСПОРТ ДЛЯ ВСЕХ
- Советы для начинающих
- Обучающее видео
- Спортивные школы

ОФИЦИАЛЬНЫЕ ДОКУМЕНТЫ
- Положения и Постановления
- Антидопинг
- Правила велоспорта

ГАЛЕРЕЯ
- Фото
- Видео

КОНТАКТЫ




© 2013 — 2021. UZBEKISTAN CYCLING FEDERATION. Все права защищены.