Uzbekistan Cycling Federation

 

            

                                     

 

 

Бугун Муроджон Холмуродов туғилган кун


11.06.2021

Муроджон Холмуродов 1982 йил 11 июнь куни Хоразм вилоятининг Гурлан туманида туғилган. Халқаро тоифадаги спорт устаси.

1999 йилдан Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзосига айланган спортчимиз 2010 йил Гуанчжоу (Хитой)да XIV Осиё ўйинларида иштирок этиб, 4-натижани қайд этган.

2011 йил Таиландда ўтган шоссе бўйича Осиё чемпионатида 2-ўринни эгаллаб, 2012 йил Буюк Британиянинг Лондон шаҳрида бўлиб ўтадиган ХХХ ёзги Олимпия ўйинлари лицензиясини қўлга киритган.

2013 йил Ҳиндистоннинг Нью-Дели шаҳрида бўлиб ўтган Осиё чемпионатида 2 йўналиш бўйича 2 та олтин медалга сазовор бўлди. 2018 йил Индонезиянинг Жакарта шаҳрида бўлиб ўтган Осиё ўйинларида шоссенинг яккалик вақт дастурида кумуш медалга эга чиқди. Шу йили Малайзияда Осиё чемпионатида, Таиланддаги Осиё кубогида 3-ўринларни банд этган.

2019 йил пойтахтимизда ўтган велошоссе бўйича Осиё чемпионатида қайд этган натижаси билан Токио-2020 Олимпия ўйинларига йўлланма олди.

Айни кунларда Муроджон Холмуродов Олимпия ўйинларига тайёргарлик кўриш мақсадида Италиянинг Ливиньо шаҳрида ўқув-йиғин машғулотларини ўтказмоқда.

Ўзбекистон велосипед спорти федерацияси жамоаси маҳоратли велоспортчи Муроджон Холмуродовга сиҳат-саломатлик, яқинлашиб келаётган Олимпия ўйинларида ғалаба қозониб, юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишини тилаб қолади.



< Вернуться к списку новостей









Uzbekistan Cycling Federation

Наш адрес:
100 035, Ташкент,Чиланзарский район, проспект Бунедкор 47

Tel/Fax:
(+998 71) 231-27-06, (+998 71) 231-27-05


Присоединяйтесь к нам:

FACEBOOK
TWITTER
INSTAGRAM
    О ФЕДЕРАЦИИ
- О федерации
- Задачи и Цели
- Руководство
- Региональные Федерации
- Партнёры

ТРЕК / ШОССЕ
- Сборная
- Календарь
- Результаты соревнований
- Континентальный велоспортивный клуб "Tashkent"

НОВОСТИ


Яндекс.Метрика
  ВЕЛОСПОРТ ДЛЯ ВСЕХ
- Советы для начинающих
- Обучающее видео
- Спортивные школы

ОФИЦИАЛЬНЫЕ ДОКУМЕНТЫ
- Положения и Постановления
- Антидопинг
- Правила велоспорта

ГАЛЕРЕЯ
- Фото
- Видео

КОНТАКТЫ




© 2013 — 2021. UZBEKISTAN CYCLING FEDERATION. Все права защищены.