Uzbekistan Cycling Federation

 

            

                                     

 

 

Ўзбекистонда велоспорт бўйича халқаро мусобақаларни ташкил этиш масалалари муҳокама этилди


15.06.2021

Туризм ва спорт вазирлигида Бош вазир ўринбосари, туризм ва спорт вазири Азиз Абдуҳакимов ҳамда Осиё велоспорт конфедерацияси (АСС) Президенти Осама Аҳмад Ал-Шаффарнинг учрашуви бўлиб ўтди.

Унда велоспортни ривожлантириш, АCC ва Ўзбекистон велоспорт федерацияси ўртасида халқаро алоқаларни кенгайтириш ва мустаҳкамлаш, шунингдек, Ўзбекистонда велоспорт бўйича халқаро мусобақаларни ташкил этиш, шу орқали туризм имкониятларини оширишга доир масалалар кўриб чиқилди.

Таъкидланганидек, велоспорт бўйича йирик мусобақаларга мезбонлик қилиш спорт турида ўсишга эришиш билан бир қаторда, туризмни ҳам тарғиб қилади.

– Шу мақсадда биз бугун Осиё велоспорт федерацияси президенти билан бир қатор мусобақалар хусусида суҳбат қурдик, – деди Азиз Абдуҳакимов. – Ўзбекистон жаҳоннинг бир қатор мамлакатларида бўлиб ўтадиган «Tour de France», «Giro d'Italia» спорт мусобақалари каби ўз брендига эга бўлади. Ушбу турнирлар миллионлаб томошабинларни ўзига жалб қилади, шунингдек, туристик потенциалнинг ошишига хизмат қилади.



< Вернуться к списку новостей









Uzbekistan Cycling Federation

Наш адрес:
100 035, Ташкент,Чиланзарский район, проспект Бунедкор 47

Tel/Fax:
(+998 71) 231-27-06, (+998 71) 231-27-05


Присоединяйтесь к нам:

FACEBOOK
TWITTER
INSTAGRAM
    О ФЕДЕРАЦИИ
- О федерации
- Задачи и Цели
- Руководство
- Региональные Федерации
- Партнёры

ТРЕК / ШОССЕ
- Сборная
- Календарь
- Результаты соревнований
- Континентальный велоспортивный клуб "Tashkent"

НОВОСТИ


Яндекс.Метрика
  ВЕЛОСПОРТ ДЛЯ ВСЕХ
- Советы для начинающих
- Обучающее видео
- Спортивные школы

ОФИЦИАЛЬНЫЕ ДОКУМЕНТЫ
- Положения и Постановления
- Антидопинг
- Правила велоспорта

ГАЛЕРЕЯ
- Фото
- Видео

КОНТАКТЫ




© 2013 — 2021. UZBEKISTAN CYCLING FEDERATION. Все права защищены.