Часы работы

понедельник воскресенье 8.00 - 18.00

Адрес

100035, Ташкент,Чиланзарский район, ул.Бунедкор Шох, 47.

У вас есть к нам вопрос?

    Кўҳна ва боқий Самарқандда “Янги Ўзбекистон ёшлари бирлашайлик!” фестивали доирасида веломарафон ташкил этилди. 100 нафарга яқин ҳаваскор ва профессионал спортчилар Регистон майдонидан Ислом Каримов кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб Бибихоним, Ҳазрати Хизр масжидлари, Афросиёб харобалари, Хўжа Дониёр мақбараси, Мирзо Улуғбек расадхонаси ёнидан ўтиб, финиш чизиғига етиб келишди. Шаҳар аҳолиси, меҳмонлар спортчиларни олқишлар билан қўллаб-қувватлаб турди.

    Мазкур мусобақа ёшларни спорт орқали бирлаштиргани, велоспортни оммалаштиришга ҳамда аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишга қаратилгани билан аҳамиятли бўлди.

    Мусобақада ўғил болалардан Тойлоқ олимпия заҳирали коллежи ўқувчиси Жўрабек Туронов биринчи, Камрон Йўлдошев иккинчи, Сардор Мухторов учинчи ўринни эгаллади. Қиз болалардан эса паяриқлик велопойгачи Мухлиса Санақулова биринчи ўринни қўлга киритди. Нозима Эгамбердиева иккинчи, Рухшона Исматуллаевага учинчи ўрин насиб қилди.

    Ғолибларга ҳамда фаол иштирокчиларга диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

    Язык »