2021-08-07

Осиё велоспорт конфедерацияси президенти Осама Ал-Шафар юртимизга ташриф буюрди

Ўзбекистон велосипед спорти федерацияси таклифига биноан Осиё велоспорт конфедерацияси (АСС) президенти Осама Аҳмад Ал Шафар юртимизга ташриф буюрди. Меҳмонни федерация мутасаддилари ва ОАВ ходимлари кутиб олишди.

Ташриф дастуридан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати раиси, Ўзбекистон велосипед спорти федерацияси раиси Т.Норбоева, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, Туризм ва спорт вазири А.Абдуҳакимов ва Миллий Олимпия қўмитаси раиси Р.Шоабдураҳмонов билан учрашувлар ўтказиш ўрин олган.

Шунингдек, ташриф доирасида Республикада велосипед спортининг ҳозирги ҳолати ва уни янада ривожлантириш истиқболлари, минтақавий ва халқаро доирадаги қатор масалалар муҳокама қилинади.