Часы работы

понедельник воскресенье 8.00 - 18.00

Адрес

100035, Ташкент,Чиланзарский район, ул.Бунедкор Шох, 47.

У вас есть к нам вопрос?

    Айни кунларда мамлакатимизда бўлиб турган Осиё велоспорт конфедерацияси (АСС) Президенти Осама Аҳмад Ал-Шаффар бугун эрта тонгдан пойтахтимиз кўчалари бўйлаб велосайрга чиқди. Туризм ва спорт вазири Азиз Абдуҳакимов, Ўзбекистон велосипед спорти федерацияси бош котиби Козим Ўринбойхўжаев, Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов меҳмонга ҳамроҳлик қилди. Шунингдек, велоспортчилар, маданият ва санъат вакиллари, оммавий ахборот воситалари ходимлари ҳам тонгги велосайрда иштирок этди.

    – Эрта тонгдан салқин ҳавода мусаффо осмон остида сайрга чиқиш, айниқса велосипедда учишнинг ўзгача завқи, гашти бор, – дейди Азиз Абдуҳакимов. – Кунни мана шундай спорт машғулотлари билан бошлаш ҳам организмни, ҳам руҳиятни тетиклаштиради. Гўзал диёримизда бунинг учун етарли шарт-шароитлар бор. Спорт орқали соғлом турмуш тарзини яратиш мумкинлигини аҳоли орасида янада кенг тарғиб қилишимиз керак. Келгусида велосипед спортини энг оммавий спорт турларидан бирига айлантирамиз. Осиё велоспорт конфедерацияси (АСС) Президенти Осама Аҳмад Ал-Шаффар ҳам келгусида велосипед спорти бўйича миллий терма жамоамизнинг халқаро мусобақаларга тайёргарлик кўриши учун ҳамкорликни давом эттириш ҳамда мамлакатимизда велоспортни ривожлантиришда қўллаб-қувватлашини билдирди.

    – Ўзбекистонда бўлиш мен учун шараф. Ўзбекистон менинг иккинчи уйимдек, – дейди Осама Аҳмад Ал-Шаффар. – Ўзбекистон велосипед спорти федерациясига ҳамкорлик учун миннатдорлигимни билдираман. Бизнинг бу галги учрашувларимиз алоқаларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилади. Биласиз, Ўзбекистон илк бор Бошқурув қўмитасида иштирок этмоқда. Бу мамлакатингиз учун яхши ютуқ. Ўзбекистон қудратли давлатга айланиб бормоқда. Ва мен Ўзбекистонни қўллаб-қувватлаш истагидаман.

    Ўзбекистон велосипед спорти федерацияси билан халқаро алоқаларни кенгайтириш ва мустаҳкамлаш масалаларини кўриб чиқиш ҳамда муҳокама қилиш мақсадида мамлакатимизга ташриф буюрган Осиё велоспорт конфедерацияси президенти ҳамда турли вазирлик ва идоралар мутасадди раҳбарлари, спортчилар ва ҳаваскорлар иштирок этган «Tashkent – bike city» велосайли кўтаринки кайфиятда ўтди. Мазкур тадбир нафақат юртимизда велоспортни оммалаштириш, балки сайёҳлик салоҳиятини намойиш этиш учун қулай имконият бўлди.

    Маълумот учун, ташриф дастуридан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати раиси, Ўзбекистон велосипед спорти федерацияси раиси Танзила Норбоева, Ўзбекистон Республикаси Бош вазир ўринбосари, туризм ва спорт вазири Азиз Абдуҳакимов ва Миллий Олимпия қўмитаси раиси Рустам Шоабдураҳмонов билан учрашув ўтказиш ўрин олган.

    Язык »