Часы работы

понедельник воскресенье 8.00 - 18.00

Адрес

100035, Ташкент,Чиланзарский район, ул.Бунедкор Шох, 47.

У вас есть к нам вопрос?

    Куни кеча Олий Мажлис Сенати Раиси, Ўзбекистон велосипед спорти федерацияси раиси Танзила Норбоеванинг Осиё Велоспорт Конфедерацияси (АСС) Президенти Осама Аҳмад Ал-Шафар билан учрашуви бўлиб ўтди.

    Учрашувда Осиё Велоспорт Конфедерацияси ва Ўзбекистон велосипед спорти федерацияси ўртасидаги халқаро алоқаларни кенгайтириш ва мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилди.

    Таъкидланганидек, сўнгги йилларда мамлакатимизда велоспортни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги ПФ–6099-сонли Фармонига асосан аҳоли ўртасида оммавий спортни ривожлантириш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишда велоспорт мамлакатимиздаги 6 та устувор спорт турларидан бири этиб белгиланди. Хусусан, юртимизда велосипед спортининг трек, спринт, БМХ, МТБ йўналишларини ривожлантириш режалаштирилган. 

    Бугунги кунда мамлакатимизда велосипед спорт тури бўйича халқаро мусобақаларни ўтказиш режалаштирилган бўлиб, жумладан, Ўзбекистон 2023 йилда ВМХ йўналиши бўйича “ZAMIN CUP” ҳамда велосипед спортининг шоссе йўналиши бўйича “Осиё чемпионати”га мезбонлик қилиши назарда тутилган.  

    Шунингдек, учрашувда АCC ва Ўзбекистон велоспорт федерацияси ўртасида халқаро алоқаларни кенгайтириш ва мустаҳкамлаш, қолаверса,  Ўзбекистонда велоспорт бўйича халқаро мусобақаларни ташкил этиш, шу орқали туризм имкониятларини оширишга доир масалалар ҳам муҳокама қилинди.

    Язык »