Аввал хабар берилганидек, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ҳамда Ўзбекистон велосипед спорти Федерацияси билан биргаликда бугун Республикамизнинг барча ҳудудларида “15-май Халқаро оила куни” муносабати билан “Соғлом аёл – жамият бойлиги” шиори остида ҳаваскор Хотин-қизлар ўртасида велотур ўтказилди.
Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти босқичи Тошкент шаҳар, Яшнабод туманидаги Корзинка Авиатор савдо мажмуасидан “Мирзо Улуғбек” кўчасигача, “Мирзо Улуғбек” кўчасидан “Тараққиёт” кўчалари кесишган жойидан Корзинка Авиатор савдо мажмуасигача бўлган масофада 3 босқичда яъни 18 ёшдан – 30 ёшгача, 31 ёшдан – 44 ёшгача ва 45 ёшдан юқори аёллар ва қизлар ўртасида ўтказилди.