Ўзбекистон Республикасида жисмоний тарбия ва спортни 2025 йилгача ривожлантириш концепциясининг ижросини таъминлаш мақсадида 2023-йил 13-14 июль кунлари Ўзбекистон велосипед спорти федерацияси раҳбар ходимлари федерация режа-жадвали асосида дастлаб Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрида иқтидорли ёшларни аниқлаш, танлаш ва саралаш (селекция) орқали сифатли олимпия спорт захирасини шакллантириш бўйича амалга оширилган ишлар ҳолатини ўрганиш мақсадида хизмат сафарига юборилди.
Ўзбекистон Велосипед спорти федерацияси Тошкент вилоят бўлими фаолиятини ўрганиш давомида велосипед спорти билан шуғулланувчи ёшлар сони жами 210 нафар (74 нафар қизлар) шуғулланувчилар борлиги аниқланди. Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, ушбу спортчиларнинг 7 нафари спорт устаси, 74 нафари спорт усталигига номзод ва 35 нафари эса 1-тоифали спортчиларни ташкил қилади.
Тошкент вилоятида ёшларимизни велосипед спорти билан шуғулланишлари учун 5 та мослаштирилган спорт иншоотлари мавжуд, афсуски, стандартга жавоб берадиган иншоотлари мавжуд эмас.
2022-2023 йиллар давомида вилоятда велосипед спорти бўйича 41 та спорт мусобақаси бўлиб ўтган, шундан 6 таси Республика, 34 таси вилоят миқёсида ҳамда 20 та туман ва шаҳарлар миқёсида ўтказилган.
Шунингдек, жорий йилнинг 10-14 май кунлари Тошкент вилоятнинг Бўстонлиқ туманида “Oqtosh-Chorvoq-Mountains” кўп кунлик Халқаро мусобақаси ўтказилди.
Вилоят велоспортчилари 2022-2023 йил давомида турли мусобақаларда жами 179 та медалларни қўлга киритдилар. Шулардан 7 таси Осиё чемпионати ва 7 таси Халқаро медаллар ҳисобланади.
Вилоят велоспортчиларининг 56 нафар миллий терма жамоа аъзолари
(6 нафар қизлар) ҳисобланади. Ҳудудда туман ва шаҳар миқёсида велоспорт мусобақалари мунтазам ташкил этилиши натижасида Тошкент вилояти терма жамоаси шакиллантирилган (селекция) ишлари етарли даражада амалга оширилиб келмоқда.
Тошкент вилоятида велоспорт билан шуғилланишлари учун 200 дона велосипед ва 3 дона дамас автомобили, 1 та халқаро стандартга жавоб берадиган велотрасса мавжуд.
Шунингдек, жорий йилнинг 14 июль куни Ўзбекистон Велосипед спорти федерацияси Тошкент шаҳар бўлими фаолияти ўрганилганида велосипед спорти билан шуғулланувчи ёшлар сони жами 157 нафар (39 нафар қизлар) шуғулланувчилари борлиги аниқланди. Ушбу спортчиларнинг 8 нафари спорт устаси, 15 нафари спорт усталигига номзод ва 43 нафари эса 1-тоифали спортчиларни ташкил қилади.
Тошкент шаҳрида велосипед спорти билан шуғулланиш учун 1 та велотрек мавжуд.
2022-2023 йиллар давомида Тошкент шаҳрида велосипед спорти бўйича 10 та спорт тадбирлари бўлиб ўтган, шундан 4 таси Республика, 6 таси шаҳар миқёсида ўтказилган.
Вилоят велоспортчилари 2022-2023 йил давомида турли мусобақаларда жами 120 та медалларни қўлга киритдилар. Шулардан 15 таси Халқаро медаллар ҳисобланади.
Велоспортчилар учун яратилаётган шароитлар Париж – 2024 Олимпия ва Паралимпия ўйинларига иштирок этиши учун замин яратади.