2023 йил 26-27 июль кунлари Ўзбекистон Республикасида жисмоний тарбия ва спортни 2025 йилгача ривожлантириш консепсиясининг ижросини таъминлаш борасида Тошкент шаҳрида амалга оширилган ишлар бўйича таҳлилий ишлар олиб борилди.
Ўзбекистон велосипед спорти федерацияси ҳамда Тошкент шаҳри Ёшлар сиёсати ва спорт бош бошқармаси билан хамкорликда Мирзо Улуғбек, Олмазор туманлари спорт мактаблари, СҚ ва МТТ РОСМ ва РЎОСМ мактабларида велосипед спорт турлари бўйича олиб борилаётган ишлар билан танишди.
Спорт мактаблар тренерларига махаллаларда вилосипед спорт турига қизиқиши бор ўқувчи ёшларни селекция орқали спорт мактаби ва янги ташкил этилган Республика мактаб интернатига жалб қилиш бўйича таъвсиялар берилди ва 2025 йил Тошкент шаҳрида бўлиб ўтиши режалаштирилган ёшлар ўртасида осиё ўйинларига тайёргарлик бўйича фикир алмашилди.