Велоспортчи қизларимиз энди дунёнинг энг нуфузли “Tour De France” мусобақасида Ватанимиз шарафини химоя қилади. Марказий Осиё давлатлари орасида “Tashkent City Professional Cycling team” аёллар велоспорт жамоаси тарихда илк бор жаҳон олий дивизионидаги “Tour De France Femmes Avec Zwift”, “Tour De L’avenir”, “Giro d’italia”, “Strade Bianche”, “La Vuelta Ciclista A España” каби мусобақаларда қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди. “Tashkent City Professional Cycling team” жамоаси Осиё қитъаси мамлакатлари орасида биринчи миллий аёллар профессионал спорт лойиҳасидир. 2023 йил якуний натижаларига кўра UCI аёллар жамоалари таркибига киритилган энг яхши жамоа сифатида “Tashkent City Professional Cycling team” жамоасига 2024 йилда Олий дивизион календаридаги барча аёллар пойгаларида қатнашиш имкониятини тақдим этди.Жамоанинг ушбу тарихий ютуғи ўзбек қизларининг профессионал маҳорати, спортдаги истеъдоди ва албатта, давлат томонидан спорт соҳасига эътибор хамда гендер тенглиги сиёсатин тўғри амалга оширилиши натижасидир.